Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашидаги депутатимиз Г. Каримова томонидан ҳудуддаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёнларининг сифати ўрганилди.
Ўрганиш давомида болалар учун яратилган қулай муҳит, гуруҳ хоналари, ўйин майдончалари ва мавжуд жиҳозлар ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, тарбиячилар фаолияти, уларнинг малакаси ҳамда болалар билан олиб борилаётган машғулотлар жараёни таҳлил қилинди.
Алоҳида эътибор овқатланиш сифати ва санитария-гигиена талабларига риоя этилишига қаратилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Депутат томонидан мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, болалар учун янада соғлом шарт-шароитлар яратиш муҳим экани таъкидланди.