Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи томонидан туманда фаолият олиб борувчи мактабгача таълим ташкилотларида:
– Болалар қамрови;
– Соғлом овқатлантириш тартиби;
– Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлаш жараёнларининг санитария меъёрларига мослиги;
– Ошхона, таъминот ва назорат тизимларида шаффофлик, сифат ва узлуксизликни таъминлаш ҳолати;
– Овқатланиш тизимининг болалар саломатлиги, ўсиш ва хавфсизлик кўрсаткичларига амалий таъсири каби масалалар ўрганилмоқда.
Мазкур жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 6-январдаги 1-сонли қарори ижросини назорат қилиш доирасида амалга оширилмоқда.
Навбатдаги ўрганиш халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлари Умиджон Солиев ва Хайрулло Қорабоевлар иштирокида чуқур таҳлиллар асосида олиб борилди.
Тумандаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар қамрови муассаса қувватига нисбатан юқори даражада эканлиги, соғлом овқатлантириш тартиби ва санитария меъёрларига тўлиқ риоя этилаётгани ҳамда таъминот тизимида шаффофлик йўлга қўйилгани аниқланди.
Ўрганишлар давомида аниқланган айрим муаммолар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди. Мактабгача таълим ташкилотлари ўрганиш ишлари давом этмоқда.