Ангренда сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатларимизнинг ҳудудлардаги учрашувлари давом этмоқда.

Хусусан, депутатимиз Қизилгул Қосимова партиямиз Тошкент вилоят кенгаши раиси Акмал Умаралиев ҳамроҳлигида Ангрен шаҳридаги “Кимёгар”, “Янги Ҳаёт” ва “Гўзал” маҳаллаларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида фуқаролар томонидан кўтарилган ижтимоий, коммунал ва инфратузилмага оид муаммолар атрофлича ўрганилди. Хусусан, уй-жой таъмири, йўлларни яхшилаш, ичимлик суви таъминоти ва бандлик масалалари юзасидан мурожаатлар тингланди.

Фаолларимиз ҳар бир мурожаатни алоҳида кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўришга келишиб олишди.

Мазкур ўрганишлар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш ва ҳудудларда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш