Депутат Тахиатош туманида тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганди
Депутат Тахиатош туманида тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Тахиатош туманидаги оилавий поликлиникада бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан танишди ва тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилди.

Ушбу тиббиёт муассасасида замонавий лаборатория фаолияти ташкил этилган бўлиб, ҳудуд аҳолиси учун барча зарур тиббий таҳлилларни шу ернинг ўзида, тезкор ва аниқ амалга ошириш имконияти яратилган. Бу эса касалликларни эрта босқичда аниқлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, депутат С.Имамова тиббиёт масканининг техник имкониятлари ва дори-дармон таъминотини ҳам кўздан кечирди. Шифокорлар билан бўлган суҳбатда аҳолининг тиббий хизматдан розилиги соҳадаги ислоҳотларнинг бош мезони эканлиги таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш