Депутат тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишларини ўтказди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шокиржон Аҳмедов ҳудудларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Фарғона вилоятининг Бувайда туман тиббиёт бирлашмасида бўлди.
Ўрганиш давомида депутат мазкур тиббиёт бирлашмасида яратилган шарт-шароитлар, даволаш жараёнлари ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан яқиндан танишди.
Хусусан, муассасанинг моддий-техник базаси, мавжуд тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармон воситалари таъминоти, шунингдек, замонавий диагностика ва даволаш имкониятлари атрофлича кўздан кечирилди.