Қурилишларда муаммолар аниқланди
Жиззах шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Бахтиёр Тошпўлатов шаҳардаги 11-20-22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Ўрганишлар давомида қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган иш турларидан четга чиқиш, сифатсиз ва эски қурилиш материалларидан фойдаланиш, шунингдек, қурилиш материалларининг ўлчовларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги аниқланган бир қатор камчиликлар юзасидан қурилиш ташкилотлари мутасаддиларига ҳамда масъул идораларга ахборот киритилиб, ишларнинг белгиланган тартибда олиб борилиши бўйича депутатлик назорати ўрнатилди.