Депутат Бахмалдаги тупроқ йўллар муаммосига ечим изламоқда

 

Бахмал туман Кенгашидаги депутатимиз Г.Келдибекова “Ўрмончи” маҳалласига бориб, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида Елкадош кўчасида яшовчи фуқаролар депутатга ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммо ҳақида гапиришди. Унга кўра, узоқ йиллардан бери фуқаролар Елкадош кўчасининг ички йўллари тупроқ эканлигидан қийналиб келган. Айниқса, баҳор-куз мавсумидаги ёғингарчиликлар вақтида бу кўчаларда ҳаракатланиш пиёдалар нафақат пиёдалар, балки автотранспорт воситалари учун катта қийинчиликларни туғдириб келган.

Депутат масалани жойига чиқиб ўрганди ва мутасадди ташкилотларга депутат сўрови юборди. Сўровда йўлларнинг ҳозирги ҳолати ва аҳоли учун яратилиши лозим бўлган стандарти ҳақида аниқ маълумотлар келтирилган.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш