Депутат мурожаати асосида йўл инфратузилмаси яхшиланди
Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашидаги депутатимиз С.Эгамназарова Чексарой ва Чектувадоқ қишлоқларини боғловчи асосий йўлдаги зовурнинг қувурларини чиқиндидан тозалаш масаласида туман ҳокими ўринбосари О.Халимовга депутатлик сўрови юборган эди.
Депутатлик сўрови натижасида тегишли ташкилотлар Чексарой қишлоғининг “Навбаҳор” кўчаси ҳамда Чектувадоқ қишлоғининг “Дўстлик” кўчасини кесиб ўтувчи йўл остидаги қувурлар тўлиқ тозаланди. Шунингдек, фойдаланиш муддати ўтган ва эскирган қувурлар янгисига алмаштирилди.
Амалга оширилган бундай ишлар ҳудудда сув оқимини яхшилаш, йўл инфратузилмасининг мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароит яратишга хизмат қилади.