Депутат йўл таъмири масаласида сўров юборди
Депутат йўл таъмири масаласида сўров юборди

 

Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашидаги депутатимиз М.Ниязова “Чиғатой” маҳалласидаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда аҳоли вакиллари “Чиғатой” қишлоғининг “Барака” кўчасини асфальтлаштиришда депутатдан ёрдам сўрашди.

Халқ вакили масалани жойига чиқиб ўрганганда “Барака” кўчасининг бугунги ҳолати нафақат техника балки, пиёдалар ҳаракатланиши учун ҳам қийинчилик туғдиришига амин бўлди.

Натижада депутат йўлни асфальтлаш масаласида тегишли масъулларга депутатлик сўрови юборди. Сўровда “Барака” кўчасининг мавжуд ҳолати, аҳоли учун юзага келаётган ноқулайликлар ҳамда йўлнинг асфальт қопламасига муҳтожлиги асослантирилиб, ушбу масалани тегишли дастурга киритиш ва амалий чоралар кўриш сўралди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш