“Бир маҳалла – бир ташаббус” акцияси доирасида маҳаллалардаги ўрганишлар давом этмоқда

 

Партиямиз Бойсун туман кенгаши масъуллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ “Косиблар” маҳалласида ўрганиш олиб борди.

Аҳоли вакиллари “Мирзо Улуғбек” кўчасидан “Шарафли” кўчасига бўлган масофага ўрнатилган ёғоч электр устунлари эскиргани сабабли кейинг пайтларда ҳудудда тез-тез электр энергиясида узилишлар юзага келаётганини маълум қилган.

Қолаверса, “Мирзо Улуғбек” кўчасидан “Омонлик” кўчасига қадар бўлган оралиққа сув қувурлари 1979 йилда ўрнатилган. Қувурлардан деярли 50 йилдан бери фойдаланилаётгани учун ҳам улар маънан эскирган. Шу сабабли ҳозирги кунда вақти-вақти билан қувурларнинг ёрилиши кузатилмоқда, бундан ташқари маҳалланинг “Янги Ўзбекистон” массивида қурилган кўп қаватли уйларнинг атрофидаги ички йўллар асфальтланмагани учун ушбу ҳудудда ҳаракатланиш қийинчилик туғдираётгани айтилган.

Ишчи гуруҳ туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур мурожаатларни бартараф этиш чораларини кўришини маълум қилишди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш