Депутатлик сўрови асосида маҳалла муаммоларига ечим топилди

 

Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати Л. Шермуҳаммедова юборган депутатлик сўрови асосида Хўжалар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Наримангул” ариғи ҳамда унинг бўйидаги пиёдалар йўлагини аҳоли учун қулай тарзда қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозирда “Наримангул” ариғида қурилиш-монтаж ишлари қизғин давом этмоқда. Мазкур ишлар якунлангач, пиёдалар йўлаги ҳам қайта қурилиб, фойдаланишга топширилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш