Депутат кўмаги билан мактабгача таълим муассасасида таъмирлаш ишлари тўлиқ ниҳоясига етди
Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашидаги депутатимиз Ч.Юсупов “Жануб Қалқонлари” маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Мулоқотда маҳаллада жойлашган 32-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти биносининг ташқи 200 кв.м том ости қисми таъмирланмай қолгани айтилган эди.
Депутат ҳолатни жойига чиқиб ўрганиб, муассасанинг том ости қисмини таъмирлатиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари А.Ражабовга ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Адинаевга депутат сўрови юборди.
Натижада, депутат сўровига жавобан масъуллар мазкур мактабгача таълим ташкилоти биносининг том ости қисмини тўлиқ таъмирланишига ҳисса қўшишди. Мазкур ҳолат жамоатчилик назорати ҳамда депутат ташаббусининг амалий ифодасидир.