Коррупцияга қарши кураш ва таълим соҳаси депутатларимиз диққат марказида бўлди

 

Фракциямиз аъзоси Ш.Назаров Кўкдала туманидаги қатор ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар олиб борди. Шу билан бирга "Гулистон" маҳалласида бўлиб, сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда депутат "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, партия фракцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган ва қабул қилинаётган Қонунларнинг мазмун-моҳияти, маиший коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларда коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Яна бир депутатмиз И.Турсунов таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борди. Ўрганишлар жараёнида ёшлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ташкил этди.

Депутатимиз йиғилганларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига киритилаётган ўзгартиришлар моҳияти, 2026 йилга мўлжалланган дастур ва устувор вазифалар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий аҳамияти ҳақида атрофлича тушунтиришлар берди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш