Партиямиз Жиззах вилоят кенгаши раиси Нуриддин Холматов ҳамда депутатларимиз Пахтакор туманининг “Самарқанд” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳоли қийнаб келаётган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Аҳоли вакилларидан маҳаллада газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар, Ижтимоий ҳимоя реестрида рўйхатда бўлган фуқароларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, шунингдек, даволаниш ва тиббий ёрдам бўйича мурожаатлар билдирилди.
Билдирилган мурожаатларнинг айримларига, жумладан, тиббий ёрдам ва даволаниш билан боғлиқ масалаларга мулоқот давомида ечим берилган бўлса, қолган масалалар бўйича масъуллар билан тизимли ишлар олиб боришга келишиб олинди.
Аҳоли билан ўтказиладиган бундай очиқ мулоқотлар муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга самарали ечим топишга хизмат қилиши билан биргаликда, ўзаро ишончни мустаҳкамлаши билан ҳам аҳамиятлидир.