Партиямиз Навоий вилоят кенгаши томонидан жамоатчилик вакиллари ҳамда мутахассислар иштирокида аёллар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига бағишлаб жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
Жамоатчилик эшитувида сўзга чиққан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология амалий текшириш маркази мутахассиси онкологик касалликларни эрта аниқлаш, профилактик кўрикларнинг аҳамияти ҳамда аёллар саломатлигини сақлашда тиббий хизматлар сифатини ошириш масалалари юзасидан батафсил маълумот берди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда онкологик касалликлар назоратини янада кучайтиришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.