Муҳсиддин Низомиддинов: “Ёмғир сувидан фойдаланиш”
“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 51-сонида Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Муҳсиддин Низомиддиновнинг “Ёмғир сувидан фойдаланиш” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Унда ёмғир сувларини йиғиш ва қайта фойдаланиш орқали ичимлик суви тежамкорлигини ошириш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда қишлоқ жойларда сув тақчиллигини камайтиришга қаратилган депутатнинг амалий таклифлари баён этилган. Мақолада ушбу ташаббуснинг иқтисодий ва экологик самаралари асослаб берилган.