Конституциянинг 33 йиллигига бағишлаб Нукусда ёшлар билан ҳуқуқий мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида Конституциямиз қабул қилинганлигининг ўттиз уч йиллигига бағишлаб мулоқот ташкил этилди.
Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик масъулиятини ошириш ва Конституцияда назарда тутилган ҳуқуқ ва имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишдир.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияни ҳаётга татбиқ этишда ёшларнинг иштироки жуда муҳим аҳамият касб этиши, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол, масъулиятли ва ташаббускор бўлиши учун барча асослар Бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди.