Тахиатошда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ўрганилди

 

Партиямизнинг Тахиатош туман кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бўйича туманда амалга оширилган ишлар ижроси ўрганилди.

Дастлаб ишчи гуруҳ “Дўстлик” маҳалласи вакиллари билан учрашиб, дастур доирасида амалга оширилган ишлар хусусида суҳбатлашилди. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Роза Сабирова бугунги кунда дастур асосида ёрдам олиб қулупнай етиштириш йўлга қўйгани ва йилига 22-23 млн. сўм миқдорида даромад топаётгани маълум бўлди.

Ўрганиш натижалари юзасидан ўтказилган йиғилишда Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Д.Артиков бундай ўрганишлар доимий равишда барча ҳудудларида олиб борилиши ва аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилишини маълум қилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш