Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Ш.Абдураҳимова Тошкент туманидаги 76-оилавий поликлиникада аҳолига ўзи вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш сифати, бепул бериладиган дорилар билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўрганишларда маълум бўлишича, тиббиёт муассасасида аҳолига кўрсатилаётган ёрдам ва тиббий хизмат сифати яхши даражада. Буни ҳудудда яшаётган аҳоли вакиллари ҳам тасдиқлашган.
Депутат шунингдек, туманининг “Гулистон” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари учун бепул тиббий кўрик ҳам ташкил қилди.
Кўрикда 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган. Хусусан, ҳудудда яшовчи нуронийлар, аёллар, болаларнинг саломатликлари текширувдан ўтказилди.