“Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони тантанали топширилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида партия ташкил топганлигининг 34 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Узоқ йиллар давомида партия Дастурини амалга оширишда, ғояларимизни кенг жамоатчиликка етказишда, дастурий мақсадларимизни рўёбга чиқаришда фаоллик ва фидойилик кўрсатиб келаётган фидойи аъзоларимизга “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони тантанали топширилди.

Йиғилишда партия Марказий Кенгаши, ҳудудий ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари фаолияти, эришилган натижалар таҳлилий кўриб чиқилди. Олдинда турган устувор вазифалар, барча йўналишлардаги фаолиятни янада такомиллаштириш, ташаббускорликни ошириш масалалари муҳокама этилди. Фикр-мулоҳаза ва таклифлар тингланиб, зарур вазифалар белгилаб берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий
← Рўйхатга қайтиш