Партиямиз депутатлари, фаоллари юртимизда инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам, ташаббусларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашидаги депутатимиз А.Утепбергенова “Қизил ўзак”, “Пашентау”, “Бахтли”, “Дўстлик”, “Темир йўл гузори” ва “Кенес” маҳаллаларида яшовчи партиямиз электорати бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган 7 та оиланинг никоҳ тўйини ўтказиб берди.
Тўй маросимида Чимбой тумани ҳокими А.Тажетдинов, партиямиз Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов, кўплаб партия фахрийлари ва фаоллари иштирок этди.
Хайрли ишга қўл урган депутатимиздан янги оилалар ва уларнинг яқинлари миннатдор бўлди.