Партиямиз Термиз туман кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат педагогика институтида депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман Кенгаши депутатлари Г.Шафоатова ва Б.Умаровлар иштирок этишди.
Тадбирда депутатлар томонидан мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва масъулияти ҳақида тўхталиб, ёшларга ҳар томонлама билимли, ташаббускор, ватанпарвар, изланувчан, интилувчан бўлиш зарурлигини таъкидладилар.
Суҳбат жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатларга мурожаат қилиб, зарур тавсия ва кўникмалар олди. Талабаларнинг фикрича, бундай учрашувлар нафақат билим ва тажриба алмашиш, балки ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.