Муаммога мулоқот орқали ечим топилади

 

Партиямиз Учтепа туман кенгаши ташаббуси билан “Учтепа” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Мулоқотнинг асосий мақсади фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва уларни жойида ҳал этишга қаратилган.

Сайёр қабулда Учтепа туман Кенгаши раиси Ш.Холиқов ва туман ҳокимлиги вакиллари фуқаролардан тушган мурожаатларни тинглашди. Аҳолидан турли соҳаларда мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, уй-жой масалалари, пенсия ва нафақа, контракт тўловлари бўйича имтиёзлар масаласида мурожаатлар қайд этилди.

Масъуллар ҳар бир мурожаат юзасидан жойнинг ўзида тегишли ташкилотлар билан боғланиб, ижобий ечим топилди. Шу билан бирга уларнинг ижроси устидан депутатлик назоратига олинди.

Фуқаролар билан мунтазам равишда ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар муаммо ва камчилликларнинг вақтида аниқланиши ва уларга шу жойнинг ўзида ечим топишга замин яратиши билан бирга фуқароларда ишонч ва мамнуният ҳиссини мустаҳкамлайди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш