Мулоқотларда муаммоларни ўрганиш, фуқароларнинг фикр ва таклифларини тинглаш мақсад қилинган

 

Аввал хабар берганимиздек, депутатларимиз ҳудудларда сайловчилар билан очиқ мулоқотлар, ўрганишлар олиб бормоқда.

Депутатимиз Зокиржон Зоҳидов Риштон туманидаги “Пастки Пешкапа” маҳалласида бўлиб аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказди ва маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Мулоқотда фуқаролар томонидан билдирилган долзарб масалалар, хусусан, ижтимоий инфратузилма, таълим ва коммунал хизматларга оид муаммолар тингланди.

Шунингдек, депутат ҳудуддаги 5-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганишлар олиб борди.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддилар билан боғланиб, зарурий чоралар кўришга келишиб олинди.

 

Фракциямиз аъзолари Дилбар Мамаджанова ва Шокиржон Аҳмедов Фарғона шаҳрида жойлашган 25-26-сонли мактабларга бориб, яқинлашиб келаётган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан машаққатли ва шу билан бирга шарафли касб эгаларини табриклаб, очиқ мулоқот ўтказишди.

Мулоқотда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясидаги нутқида илгари сурилган фикрлар, таклиф ва ташаббуслар аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Учрашув қатнашчилари педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш борасида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашларини қайд этишди.

 

Яна бир депутатимиз Зулайҳо Акрамова иштирокида Фориш туман ҳокимлигида маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

З.Акрамова коррупцион ҳолатларнинг 75 фоизи шаҳар ва туманларда маиший шаклда бўлаётгани, кўп ҳолларда бу иллатнинг сабаблари четда қолиб, оқибати билан курашилаётгани, одамларнинг кундалик иши тушадиган ҳокимлик, кадастр, банк ҳамда солиқ идораларида бюрократия ва “коррупцион туйнуклар”нинг тўлиқ бартараф этилмаганини айтиб ўтди.

Тадбир якунида маиший коррупциянинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш