Депутатларимиз ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари ҳудудларга чиқиб, аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда. Масалан, фракциямиз аъзоси Шарофиддин Назаров Косон туманидаги “Юқори Майдаёбу” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда депутат маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, партия фракцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган ва қабул қилинаётган Қонунларнинг мазмун-моҳияти, маиший коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларда коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шу билан бирга депутат томонидан сайловчилар қабули ўтказиб, мурожаатлар қабул қилинди.

 

Депутатимиз Сайёра Имамова Бўзатов тумани ҳудудидаги ижтимоий объектлар билан яқиндан танишди.

С.Имамова дастлаб, тумандаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди ва бу ерда тарбияланувчилар учун яратилган имкониятлар билан танишди. Шундан сўнг, 2-сонли умумий ўрта таълим мактабига бориб, мактаб жамоасини яқинлашиб келаётган касб байрами билан табриклаб, ўқувчилари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шунингдек, ҳар бир ижтимоий объектда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сифати, иситиш ускуналарининг талаб даражасида эканлиги, хоналарнинг иссиқлик даражаси ўрганилди.

 

Яна бир депутатимиз Зуҳра Шадиева Ширин шаҳар тиббиёт муассасасида соҳа ходимлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинаётган қонунлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти кенг тушунтирилди. Депутат коррупцияни жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи энг оғир иллатлардан бири сифатида баҳолаб, тиббиёт соҳаси фаолиятида ҳам ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

 

Фракциямиз аъзоси Ирина Токарева Янгиҳаёт туманидаги “Марҳамат” маҳалласида бўлиб, сайловчилар билан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, камбағалликни қисқартириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва яратилаётган янги иш ўринлари ҳақида атрофлича суҳбат олиб борилди.

Депутатимиз доимий равишда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш мавжуд муаммоларни аниқлаш, маҳалла аҳолиси ҳаётини яхшилашга қаратилган амалий ечимлар ишлаб чиқишда асос бўлишини алоҳида таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш