Ишчи гуруҳ Сурхондарёда ўрганишларни бошлади

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ходимлари, партия фаоллари ва масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларини ўрганишга киришди.

Ўрганишларда “Ижтимоий ҳимоя” миллий агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлинмалари, давлат таълим муассасалари, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш” марказлари, “Мурувват ва саховат” уйлари, партиянинг ҳудудий ташкилотлари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолияти билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш мақсад қилинган.

 

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш