Кексалар, аёллар ва болаларнинг саломатлиги текширилди
Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан 1-сонли оилавий поликлиникада “Саломатлик акцияси” доирасида тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрикда малакали шифокорлар томонидан “Наматон”, “Наврўз”, “Ипак йўли”, “Камолот” ҳамда “Дўстлик” маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари, кексалар, хотин-қизлар, ёш болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жумладан, кўрикда 20 нафар кексалар, 30 нафар хотин-қизлар ва 15 нафар нафар ёш болалар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.
Кўрикда касаллиги аниқланган беморларга касаллик тури ва даражасига қараб тавсиянома ва йўлланмалар берилди.
Тадбир якунида партиямиз сафига қўшилишни истаган поликлиниканинг малакали ҳамшираларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.