Депутат мурожаатга ечим топди
Депутат мурожаатга ечим топди

 

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Х.Ибрагимовага шаҳарнинг Ширин маҳалласи 13-даҳа 21-уй 37- хонадонида яшовчи ногиронлиги бўлган Шохнур Шавкатов томонидан мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатда депутатдан Ш.Шавкатовга ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўралган. Депутат мурожаат билан танишган заҳоти ишга киришиб, масъул идоралар билан боғланди. Натижада депутат ташаббуси билан Шохнурга электрон ногиронлик аравачаси топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш