Зафарободда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун бепул тиббий кўрик

 

Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман кенгаши томонидан Лолазор маҳалласидаги 13-оилавий поликлиникада “Саломатлик акцияси” ташкил этилди.

Тадбирга саломатлигида муаммоси бор фуқаролар, ёш болали оналар ҳамда ёши улуғ нуронийлар таклиф этилди.

Акцияда туман тиббиёт бирлашмасидан малакали шифокорлар – педиатр, гинеколог ҳамда ҳамширалар жалб қилинди. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган оилаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида ўтказилган акцияда 18 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш