Мурожаатдан сўнг кўча таъмирланди

 

Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашидаги депутатимиз Ф.Турсунқулов туманнинг “Авлод” маҳалласидаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этган эди.

Мулоқот давомида ҳудудда истиқомат қилаётган фуқаролар учун энг оғриқли масала ички йўлларнинг аянчли ҳолатга келиб қолгани эканлиги маълум бўлди.

Маҳалла аҳолиси депутатдан йўлларни таъмирлашда ёрдам сўради. Мурожаатни атрофлича ўрганиб чиққан депутатимиз туман ҳокими ўринбосарига тегишли депутатлик сўрови юборди.

Сўровга берилган жавоб хатида “Авлод” маҳалласининг асосий “Якрча” кўчаси таъмирлаб берилиши баён этилган эди.

Натижада ишлар жадаллик билан бошлаб юборилди. Кўчанинг асосий қисми асфальтлаштирилди. Бунда маҳалла аҳолиси ҳам, халқ вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш