Энди Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасида лифт бор

 

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси 49 мингга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бирлашманинг Қабул бўлими биринчи қаватда, реанимация бўлими эса иккинчи қаватда жойлашган. Бинода лифт учун шахта бор, лекин бир неча маротаба капитал таъмирлаш ишлари ўтказилган бўлсада лифт ўрнатилмаган.

Бу кексалар, имконияти чекланганлар ва оғир аҳволдаги беморларни иккинчи қаватга замбилларда (насилка) кўтариб чиқишда тиббиёт ходимларига қийинчиликлар туғдираётгани ҳақида депутатларимизга мурожаат келиб тушган.

Ҳолатни фракциямиз аъзоси Муқаддас Ўразалиева ҳамда вилоят кенгаши раиси Нуриддин Холматовлар бориб ўрганишган. Депутатларимиз тегишли ташкилотлар билан боғланиб, ҳамкорликда муассасага янги лифт ўрнатишди.

Натижада тиббиёт муассасасида беморлар, кексалар ва имконияти чекланган фуқаролар учун янада қулай шароит яратилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш