Депутатлар боғчаларда ўрганиш олиб борди

 

Қумқўрғон туман кенгаши томонидан туманнинг “Хўжамулки” маҳалласидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Ўрганишда маълум бўлишича, ушбу мактабгача таълим ташкилоти 120 нафар болага мўлжалланган. Тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг кундалик овқатланиш рациони, таълим-тарбия жараёнларининг қандай ташкил этилгани атрофлича ўрганилди.

Шу билан бирга, мавжуд муаммолар аниқланиб масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда жойида ҳал этилди. Баъзи ечими вақт талаб қиладиган муаммолар депутатлар назоратига олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш