Наманган вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Янгиқўрғон туман бўлими билан ҳамкорликда “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ўтказилди.
Акция давомида 7 та ижтимоий, инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотларда туризмни ривожлантириш, жамоатчилик назорати платформасини экспериментал жорий этиш, Топ 300 талик рўйхатга кирувчи жаҳон олий таълим муассасаларига мустақил тайёрланиш иловалари, “Қора аскар” пашшасидан фойдаланиб чиқиндилардан чет элда харидоргир ҳар бир килограмми 40 минг сўм бўлган оқсил ва ҳар тоннаси 60 АҚШ доллари бўлган биогумус маҳсулотларини кенг кўламда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар таништирилди.
Якунда масъуллар ҳар бир лойиҳа, ҳар бир ёндашувнинг ўзига хослигини қайд этиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш ҳақида атрофлича суҳбатлашилди.