Мирзачўлда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ўрганилди
Фракциямиз аъзоси Муқаддас Ўразалиева Мирзачўл туманидаги Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, у ерда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати кўздан кечирилди.
Хусусан, аҳолининг соғлом турмуш тарзига риоя қилиши борасида олиб борилаётган ишлари ҳолати, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳудуддаги самарадорлигини ўрганилди.
Аниқланган камчиллик ва муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, уларнинг ижобий ечими борасида масъул идоралар билан ҳамкорлик борасида келишиб олинди.