Сайловчилар билан юзма-юз: муаммолар тингланди, ечимлар топилди
Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатимиз М.Илҳомов бошчилигида Учтепа туман Кенгаши депутатлари тумандаги маҳаллаларда бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқот ташкил этишди.
Мулоқот давомида аҳоли вакиллари ҳудуддаги айрим масалаларни ҳал қилиб беришни сўраб депутатларга мурожаат қилишди.
Мурожаатларни тинглаган депутатларимиз уларга ижобий ечим топиш учун масъул идоралар билан боғланишди.
Натижада муаммоларнинг 3 таси жойида ҳал қилинди. Жумладан, Саккокий кўчасида жойлашган 14-мактаб олдига ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги светафор ўрнатилди.
Баъзи ҳал этилиши вақт талаб қиладиган масалалар устидан депутатлик назорати ўрнатилди.