Қоракўлда «Саломатлик акцияси» ўтказилди

 

ЎзХДП Қоракўл туман кенгаши ҳамда туман Кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида туманнинг «Тинчлик» маҳалласида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир доирасида маҳалладаги 154 нафар хотин-қизлар шифокорлар кўригидан ўтказилди. Уларнинг саломатлиги тўғрисида тўлиқ маълумотлар шакллантирилди. Соғлигида муаммо аниқланган 10 нафар хотин-қизга Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида даволаниш учун йўлланма берилди.

ЎзХДП ташаббуси билан ўтказилаётган бундай акциялар жамиятимиздаги аёлларнинг саломатлигини доимий профилактик назоратга олишни, уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш