Биз ёшларни қўллаб-қувватлаймиз
Биз ёшларни қўллаб-қувватлаймиз

 

30-июнь — Ёшлар куни муносабати билан Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Юнусобод тумани Кенгаши депутати С. Собиржонов ҳамкорлигида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, янги лойиҳа ва ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берилиб, улардан самарали фойдаланиш борасида тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, йигит-қизларнинг илм ўрганиши, ҳунар эгаллаши, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаол бўлиши мамлакат тараққиётида муҳим омил вазифасини бажариши айтиб ўтилди.

Мулоқотда депутатларимиз ёшларни қизиқтирган барча саволларга аниқ, лўнда жавоб бериб, Халқ демократик партияси ҳар доим ёшларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш