Ширин шаҳрида “Саломатлик акцияси”
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ширин шаҳар кенгаши раиси Н.Акрамова ташаббуси билан шаҳар тиббиёт бирлашмасида эҳтиёжманд оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрик доирасида юрак-қон томир, кўз касалликлари, болалар саломатлиги, гинекологик ва бошқа йўналишлар бўйича кенг қамровли тиббий хизматлар кўрсатилди. Малакали шифокорлар фуқароларнинг соғлигини синчковлик билан текшириб, зарур маслаҳат ва тавсиялар берди.
Бу каби амалий ишлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларига кўмак бериш йўлида муҳим аҳамият касб этади.