«Невич» қишлоғидаги йўл қурилиши бўйича камчиликлар депутатлар назоратига олинди

 

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати М.Низомиддинов ва Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутати Х.Якубова томонидан Паркент тумани Невич қишлоғида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган йўл қурилиши ишлари жойига чиқиб ўрганилди. Мазкур лойиҳа маҳалла аҳолиси томонидан илгари сурилиб, жамоатчилик овози асосида ғолиб деб топилган эди.

Маҳалла аҳолиси томонидан айрим йўл қисмларида асфальт сифати пастлиги, текисликнинг етарли эмаслиги каби камчиликлар юзасидан эътирозлар билдирилди. Депутатлар эътирозлар ва таклифларни ўрганиб чиқиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли соҳа вакиллари – қурилиш ташкилоти, техник назорат хизмати ва туман ҳокимлиги масъулларига маълумотлар етказилди.

Кўрилган чоралар ҳақида маҳалла аҳлига атрофлича маълумот бериладиган бўлди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш