Маҳалладаги муаммоси – депутатлар эътиборида

 

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги Ўзбекистион ХДП гуруҳи аъзолари Паризод Зиё, А.Исмоилов, А.Ҳасанов ва туман ХДП Кенгаши раиси иштирокида “Аҳил” МФЙда сайёр қабул ўтказилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар партия кенгаши ахборот хизмати.

Сайёр қабул “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойилига асосланиб ташкил этилди. Тадбир партиянинг асосий ғоялари – ижтимоий адолат, тенглик ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилди.

Фуқаролардан 40 га яқин мурожаат қабул қилиниб, ичимлик суви, йўллар, кўчалардаги тунги ёритиш чироқлари, бандлик, таълим, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тўсқинлик қилаётган масалалар кўтарилди.

12 та мурожаат жойида ҳал қилинди. Хусусан, 4 та хонадондаги электр таъминоти тикланди, 2 нафар фуқаро ижтимоий ёрдам олди, 6 нафар ёш йигит-қиз касбга йўналтирилди.

Қолган мурожаатлар бўйича тегишли идораларга депутатлик сўровлари юборилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш