Фарғонада “Сиёсатчи аёллар” форуми: ташаббуслар ва ҳамкорлик

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган “Сиёсатчи аёллар” форуми ташкил этилди.

Форум доирасида хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, касб-ҳунарга йўналтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам даромадли аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар танлови ўтказилди.

Танлов якунларига кўра, Маҳмудова Хуршида Исроиловна 1-ўрин, Раҳмонқулова Нодирахон Олимжоновна 2-ўрин, Тўлқинбоева Маҳлиёхон Валижон қизи 3-ўринни эгаллади. Форумда энг яхши лойиҳаларни амалга оширишда партия кенгаши, депутатлик гуруҳлари ва ҳамкор ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Ишбилармон аёллар ассоциацияси Фарғона вилояти бўлинмаси, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Депутат аёллар” мулоқот тузилмаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Фарғона вилояти бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Ҳужжат хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ижтимоий ташаббусларини ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга қаратилган.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш