Янги трансформатор нима учун тармоққа уланмаган?
Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Халилжон Сотиболдиев Ёлғизбоғ маҳалласидаги мулоқотлари давомида эскирган трансформатор подстанциясини янгисига алмаштириш ишлари ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида янги трансформатор подстанцияси ўрнатилганига маълум вақт бўлган бўлса-да, ҳали электр тармоғига уланмагани аниқланди. Ҳолат юзасидан туман электр тармоқлари корхонаси билан боғланилиб, ишларнинг кечикиш сабаблари аниқлаштирилди.
Масала депутатлик назоратига олинди. Янги трансформаторни тармоққа улаш ва аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш бўйича масъул ташкилотлар билан иш олиб бориш белгиланди.