Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Зокиржон Зоҳидов “Қўшқайрон” маҳалласида бўлиб, ҳудудда янги спорт иншооти – стадион барпо этиш лойиҳаси ва маҳалла кутубхонаси фаолияти билан танишди.
Жараёнда 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, таълим муассасасининг бугунги фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёни, моддий-техник базаси, синфхоналарнинг ҳолати, ўқувчилар учун яратилган қулайликлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, замонавий лойиҳа асосида қурилган 28-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни доимий равишда яхшилаб бориш ҳамда мавжуд масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.
Ўрганишлар давомида депутатимиз “Қўшқайрон” маҳалласида ташкил этилган “Маҳалла сервис маркази” фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашувлар ўтказди.
Жараён фотолавҳаларда