Бекобод туман туғуруқ бўлимида депутатлик ўрганиши ўтказилди

 

Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Ирода Қодирова туман туғуруқ бўлимида бўлиб, 2019-йил 11-мартдаги “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш олиб борди.

Жумладан, она ва болалар учун яратилган шарт-шароитлар, бўлажак оналарга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, мавжуд тиббий жиҳозларнинг ҳолати ҳамда улардан самарали фойдаланиш даражаси ўрганилди.

Шунингдек, муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, иссиқлик таъминоти, хоналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги ҳамда беморлар учун яратилган қулайликлар кўриб чиқилди.

Ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул ходимлар билан фикр алмашилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва она ҳамда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш