Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун яратилаётган шароитлар ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари Зуҳра Шадиева ва Ирина Токаревалар пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 87-мактаб фаолияти билан яқиндан танишиб, таълим муассасасида яратилган шароитлар ҳамда ўқувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув-амалиёт жараёнларини ўргандилар.

Хусусан, депутатлар мактабдаги касб-ҳунарга йўналтириш хоналари фаолиятини кўздан кечириб, ўқувчиларнинг мустақил ҳаётга тайёрланиши ва келгусида муносиб касб эгаллашига хизмат қилаётган ошпазлик ҳамда сартарошлик йўналишлари бўйича ташкил этилган амалий машғулот хоналари билан танишдилар.

Ўрганишлар давомида мактаб томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида илгари сурилган спорт зали қурилиши ташаббуси ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан лойиҳа амалга оширилиши натижасида ўқувчилар учун замонавий спорт инфратузилмаси яратилиши, жисмоний тарбия машғулотларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиш имкониятлари кенгайишини қайд этилиб, яратилаётган шароитларни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш