Тошкент вилоятида “Қувонч ва меҳр улашайлик” акцияси ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Оҳангарон шаҳридаги 4-сон махсус давлат мактабгача таълим ташкилотида “Қувонч ва меҳр улашайлик” акцияси доирасида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ. Қосимова, партия Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи М. Низомиддинов, вилоят кенгаши раиси А. Умаралиев, туман-шаҳар кенгашлари раислари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этди.

Тадбир доирасида партия депутатлари мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар, моддий-техник база ҳамда инклюзив таълим имкониятлари билан танишдилар. Тарбияланувчилар томонидан ижро этилган шеър ва қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

Тадбир якунида болажонларга байрам совғалари улашилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш