Аҳоли билан мулоқот: коммунал хизматлар ва БСК фаолияти муҳокама марказида

 

Фракциямиз аъзолари Ирина Токарева ва Жамол Очилов Олмазор туманидаги “Янги Себзор” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари, аҳоли ҳамда маҳалла еттилиги вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказдилар. Учрашув конструктив руҳда ташкил этилиб, аҳолини ташвишга солаётган энг долзарб масалаларни муҳокама қилиш майдонига айланди.

Муҳокаманинг алоҳида мавзуларидан бири кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияси (БСК) фаолияти бўлди. Аҳоли томонидан коммунал хизматлар сифати, таъмирлаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш, уйлар атрофи ҳудудларини ободонлаштириш, кириш йўлаклари ва муҳандислик коммуникацияларини сақлаш ҳамда бошқарув компаниясининг аҳоли билан самарали ҳамкорлиги юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Депутатлар фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини диққат билан тинглаб, кўтарилган масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар бердилар ҳамда ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилишини таъкидладилар. Билдирилган барча муаммолар уларнинг самарали ва ўз вақтида ҳал этилишига кўмаклашиш мақсадида депутатлик назоратига олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш