Намгони маҳалласида 1,5 километр ички йўл асфальтлаштирилди
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутати Б. Юсупов ташаббуси билан Намгони маҳалласи ҳудудидаги 1,5 километр автомобил йўли асфальтлаштирилди.
Мазкур ишлар маҳалла аҳолисининг узоқ йиллик мурожаатлари асосида амалга оширилиб, йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт қатнови қулайлигини ошириш ҳамда фуқаролар учун хавфсиз ва шинам ҳаракатланиш шароитларини яратишга хизмат қилади.
Депутат томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ва сайловчилар манфаатларини таъминлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.