Самарқандда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

 

Самарқанд педагогика техникумида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, ташаббуслари ва муаммоларини ўрганиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДПдан вилоят Кенгаши депутати Ф.Раҳимова, партиянинг Каттақўрғон шаҳар кенгаши раиси Ж.Шамсутдинов, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларга “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтирилди.

Шунингдек, талабалар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни амалий қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш