Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими синовдан ўтказилди

 

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, иқтидорли ва ташаббускор ёшларни аниқлаш мақсадида партиямиз Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда Халқаро инновацион университети ҳамкорлигида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди.

Турнирда вилоят партия кенгаши масъуллари, депутатлар, устозлар, талаба-ёшлар иштирок этишди. Мазкур турнир 2 босқичда ташкил этилиб, ҳар бир босқичда 10 тадан савол ўртага ташланди. Саволлар асосан Конституция ва қонунчилик асослари, парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолияти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун моҳиятига оид бўлди. Мусобақада иқтидорли ва сиёсатга қизиқувчи ёшлардан иборат 10 та жамоа иштирок этди.

Турнир сўнггида партия аъзо бўлиш истагини билдирган 15 нафар ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш